“Намунали оила” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
Самарқанд вилояти ички ишлар органлари
ходимлари ўртасида “Намунали оила” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ходимлари оилавий ҳаётга тайёрлаш,
“Соғлом оила — соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, замонавий намунали оилани
шакллантириш, унинг маънавий ахлоқий негизлари ва анъанавий қадриятларини мустаҳкамлаш,
оиладаги низоли ҳолатлар ва ажрашишларнинг олдини олиш, оилаламинг мустаҳкамлигини
таъминлаш ундаги муносабатларда миллийлик ўзаро ҳурмат ва аҳлоқий-маданий сифатларни,
турмуш маданиятини юксалтириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш
мақсадида ташкил этилган тадбирда барча шаҳар-туман ИИБ ва соҳавий хизматларидан
жамоалар иштирок этишди.
Танловнинг биринчи шарти “Таништирув”
деб номланиб, иштирокчи жамоа аъзолари миллий рақс, шеър, қўшиқ, халқ ўйинлари ва
бошқа ижрочилик маҳоратлари орқали соғлом, намунали оиланинг жиҳатлари, уларнинг
эришган ютуқларини намойиш этишди.
Иккинчи шарт “Бу менинг оилам”
деб номланиб, иштирокчи оилалар 10 та фотосуратдан иборат электрон оилавий албом
ҳамда ўзларининг жамиятда тутган ўрни, касби, севимли машғулоти, ўзаро оилавий муносабатлари,
оиладаги анъана ва қадриятларни акс эттирувчи 3-5 дақиқалик видеороликни намойиш
этишди. Танловнинг 3-шартида оилалар ИИВ томонидан тавсия этилган буюк мутаффакир
ва адибларнинг қаламига мансуб 39 турдаги адабиётларнинг мазмун-моҳияти, ғояси ва
аҳамияти бўйича китобхонликни синовдан ўтказишди.
Кўрик танлов якунига кўра, 3-ўринни
Нуробод тумани ИИБнинг Тилавовлар оиласи, 2-ўринни Булунғур тумани ИИБнинг Умаровлар
оиласи ҳамда фахрли 1- ўринни Тайлоқ тумани ИИБнинг Исмоиловлар оиласи қўлга киритди.
Ғолиблар вилоят ИИБ бошлиғининг ташаккуномаси ва пул мукофотлари билан тақдирланди.