12 Июл 2025 йил 63

Нарпай тумани бўйлаб "Хавфсиз ҳудуд" махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда

Нарпай туманининг бир қатор маҳаллаларида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши самарали чоралар кўриш мақсадида "Хавфсиз ҳудуд" махсус профилактик тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман Ички ишлар бўлими, фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари иштирок этиб, маҳалла ҳудудидаги хавфсизлик ҳолати, жиноятчиликнинг олдини олиш чоралари, фуқароларнинг ҳуқуқий тушунчасини ошириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш каби муҳим масалалар қамраб олинди.

Тадбир давомида кўчаларда ва жамоат жойларида кузатувни кучайтириш, жиноятга мойил бўлган шахслар устидан назоратни ва фуқаролар ўртасида ҳамжиҳатликни ошириш, ёшлар орасида ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш каби чоралар белгилаб олинди

Text to speech