27 Март 2025 йил 809

Нарпай тумани ИИБ Пробация назоратидаги шахсларни ижтимоий мослашувини таъминлаш бўйича бир қатор тадбирлар ўтказилди

Нарпай туманидаги махаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлардан холи этиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Туман ИИБ бошлиғи ва туман прокурори оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган, пробация назоратида турган шахсларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, уларда содир этган жиноятлар учун пушаймонлик ҳиссини уйғотиш орқали қайта жиноятларнинг олдини олишда маънавий-ахлоқий профилактик тушунтириш ишларини олиб боришди.

Мунтазам ўтказилиб келинаётган раҳбарлар ва ёшлар, тадбиркорлар ва ёшлар учрашувлари, ишга марҳамат меҳнат ярмаркалари ҳамда бошқа ташкилот тадбирларида назоратдаги ёшларни ижтимоий ҳаётда фаол қатнашишлари ва ижтимоийлашувида уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муаммоларига ижобий ечим топиш орқали касбга йўналтирилаётганлиги, бандлиги таъминланаётганлиги, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка жалб этилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашувлар очик мулоқот тарзида ўтказилиб, бир неча назоратдаги шахслар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий саволларга жавоб топиб, муаммоларни ҳал этиш мутасадди ташкилотларга юклатилди.

Учрашув якунида қайта жиноятга мойил бўлган назоратдаги шахслар шахсан туман ИИБ бошлиғи ва прокурор томонидан расмий равишда огоҳлантирилдилар. Шунингдек, раҳбарлар ташаббуси билан туман Камбагалликни қисқартириш, Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳамкорлигида Ишга Марҳамат меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилди. Ярмаркада 2 нафар назоратдаги ёшлар касб-хунарга ўқитишга йўналтирилди, 5 нафар назоратдаги шахсларнинг бандлиги таъминланди.

Бу каби чора-тадбирлар назоратдаги шахсларнинг ҳуқуқий-маънавий онгини ошириш орқали ахлоқий тузатиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятга йўл қўймасликда муҳим аҳамият касб этади.



Text to speech