3 Ноябр 2023 йил 4433

Нарпай тумани ИИБга янги раҳбар тайинланди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Нарпай туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашув аввалида Бошқарма бошлиғи Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан туман ИИБ бошлиғи лавозимига янги тайинланган подполковник Райимбердиев Алишер Абдурашидовични шахсий таркибга таништирди.Тайинловга қадар А.Райимбердиев Нуробод тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 

Нарпай тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган Б.Раҳматов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech