11 Декабр 2023 йил 780

Нарпай туманида вояга етмаганлар ва хотин-қизлар жиноятчилигининг олдини олиш, ҳудудда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари ишитрокида Нарпай туманида вояга етмаган ёшлар ва хотин-қизлар жиноятчилигининг олдини олиш, ҳудудда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, қизил тоифадаги маҳаллаларни яшил тоифага ўтказиш борасидаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, буни келтириб чиқарувчи омиллар, маҳалла мутасаддиларининг лоқайдлиги, ота-оналарнинг эътиборсизлиги танқид қилинди.

Қайд этилдики, тарбияни кечиктириб бўлмайди. Ёшлар таълим-тарибсига кенг жамоатчилик бирдек масъул. Маҳалла масъуллари ҳар бир хонадонга кириб, уларнинг муаммоларини ўрганиши, дўстона суҳбатда бўлиб, оғирини енгил қилишга кўмаклашиши, ишлаши истагидаги фуқаролар бандлигини таъминлаши, касб-ҳунар ўрганишга жалб этиши зарурлиги таъкидланиб, бу борада қилиниши лозим бўлган вазифалар келтирилди.

Профилактика инспекторлари куну тун ҳушёрлик билан ўз маҳалласида тинчлик, осойишталик ва аҳоли хавфсизлигини сақлаши, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда масъулият билан хизмат олиб бориши айтилди.

Зеро, оилалар тинч бўлса, маҳалла тинч, юрт обод бўлади. Йиғилиш якунида ҳар бир маҳаллада жиноятчилик иллат эканлиги борасидаги тарғибот тадбирларини кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Text to speech