9 Март 2022 йил 7046

Нарпай, Самарқанд, Оқдарё туманлари ҳамда Самарқанд шаҳар ИИБларига янги раҳбарлар тайинланди

9 март куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Рахмат Маматов вилоятдаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи, шахсий таркиб ўртасидаги хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Тадбир аввалида Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Нарпай туман ИИБ раҳбарлигига тайинланган подполковник Рахматов Баходир Эсиргапович, Самарқанд тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган подполковник Рахматов Анваржон Аминович, Оқдарё тумани ИИБ раҳбарлигига тайинланган подполковник Валиев Аброр Хамзаевич ҳамда Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ раҳбарлигига тайинланган полковник Ибрагимов Исматжон Негматовичлар шахсий таркибга таништирилиб, шаҳар-туман ИИБларининг янги раҳбарлари зиммасига улкан ишонч, масъулият ва вазифалар юклатилганлигини таъкидланди.

Шундан сўнг, ҳудуддаги криминоген вазият, ходимлар томонидан хизматда йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech