10 Феврал 2022 йил 622

Нарпай туманида пробация назоратида туриб, озодликдан маҳрум килиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан учрашув ўтказилди

Нарпай туманида пробация назоратида туриб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан тадбир ўтказилди.

Унда туман сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ёшлар, хотин-қизлар ва жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахсларни касбга йўналтириш, бандлигини таьминлаш ва ижтимоий ҳаётга мослаштириб бориш юзасидан жами 107 нафар фуқаролар иштирокида умумпрофилактик суҳбат бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган мазкур тадбирда ҳуқуқий масалаларга ҳам аълоҳида эътибор қаратилиб, бир қатор муаммолар ўргалди. 11 нафар Пробация назоратидаги шахсларнинг мурожаатларини ҳал этиш борасида мутасадди ташкилотларга тегишли топшириклар берилди.

Тадбирда 8 нафар хотин-қизлар ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 нафар назоратдаги шахсларга совға тариқасида рўзғор буюм анжомлари тарқатилди. Бундан ташқари, 8 нафар ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида махсус йулланмалар берилиб, яна 7 нафар ёшларнинг бандлиги таьминланди. Жазони ижро этиш муассасасидан қайтган 4 нафар шахсларга эса туман Тиббиёт бирлашмасида ўз соғлигини тиклашга қаратилган йулланмалар топширилди. Ушбу фуқароларнинг маънавий дунёқарашини ошириш, қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида 70 дона турли бадиий китоблар тарқатилди.

Бу каби тадбирларнинг мунтазам равишда ўтказилиши Пробация назоратида турган шахслар томонидан такрорий жиноятларни содир этилишини олдини олиш борасида муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech