Нарпай туманида “Билимлар куни” тадбирларини хавфсиз ўтказиш бўйича йўриқнома ўтказилди
2025-2026-ўқув йили бошланиши муносабати билан навбатдаги "Билимлар куни" байрами муносиб ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Туман ҳокими, туман ИИБ бошлиғи, туман прокурорининг тегишли ўринбосари ва бошқа масъул раҳбарлар иштирок этган йиғилишда билимлар кунида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаролар тинчлигини асраш, ушбу тадбирни байрамона кайфиятда ўтказиш тўгрисида алоҳида топшириқлар берилди.
Йўриқномада асосий эътибор таълим муассасаларида хавфсизлик чораларини кучайтириш, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун муносиб байрамона муҳит яратиш масаласига қаратилди.
Шунингдек, тадбир давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ҳаракатида кўмак бериш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш ҳамда эҳтимолий фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.