14 Август 2024 йил 931

Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Ташкил этилаётган сайёр қабуллардан аҳоли мамнун бўлиши керак.

Фуқароларни қийнаётган масалалар қонун доирасида ўз ечимини топиши зарур. Вилоят ИИБда бошқарма бошлиғи Раҳмат Маматовнинг навбатдаги фуқаролар қабулида бу алоҳида қайд этилди.

Унда Дилноза Саидова ер-жой низоси, Ният Каримов Самарқанд шаҳри Чўпонота ҳудудидаги кузатув камералари тасвирларини олиш, Рушана Жамолова ижтимоий ҳимоя масаласида моддий ёрдам ажратиш, Жамолиддин Тоғаев фирибгарлик билан боғлиқ масалада мурожаат қилди. Нурободлик Хадича ая Отамуродова эса ўғлининг ишини яқин манзилга кўчиришда амалий ёрдам сўради.

Бошқарма бошлиғи билдирилган мурожаатларни атрофлича ўрганиб, мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этишни таъкидлади. Масъулларга фуқароларнинг мавжуд масаласига беэътибор бўлмаслиги, ишга масъулият билан ёндашиши лозимлиги келтирилди.

Юзма-юз қабулда баён қилинган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Text to speech