22 Сентябр 2020 йил
1288
Навбатдаги мобил тарғибот ҳарбий қисмда ўтказилди
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Миллий гвардия ходимлари билан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш юзасидан навбатдаги мобил тарғибот тадбири ташлкил этилди.
Ҳарбийларга ҳаракат хавфсизлигига оид кўргазмали машғулот ўтказилиб, ҳар бир ҳаракат иштирокчиси амал қилиши лозим бўлган қоидаларни ўзида акс эттирган тарғибот материаллари тарқатилди.
Тадбир сўнгида мобил тарғибот машинаси ёрдамида ўлим билан боғлиқ мудҳиш йўл транспорт ҳодисаларини ўзида акс эттирган фильмлар тадбир иштирокчиларига намойиш этилди.
ЙҲХБ ходимлари томонидан бу каби тадбирлар барча ташкилот ва муассасаларда, шунингдек, маҳаллаларда ўтказилиши белгиланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ