"Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот илмда”
Инсоннинг маънавий камолотга етишида унинг маънавий-маърифий билимларни пухта эгаллаши муҳим рол ўйнайди. Ички ишлар органларида ҳар ҳафта ўтказиладиган “Маънавият ва маърифат дарслари” соҳада хизмат олиб бораётган ходимларнинг билим ва салоҳиятини янада оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси”нинг мавзуси "Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот илмда” деб номланди. Унда маъруза қилган нотиқ инсон неча ёшда бўлишидан қатъий назар билим олиши, илм эгаллаши, китоб мутолаа қилиши зарурлигини таъкидлаб, олинган билим нафақат хизмат жараёнларида, балки унга ҳаёти давомида ҳам доимо сув ва ҳаводек зарурлигини қайд этди. Маърифат дарси доирасида соғлом турмуш тарзига риоя этиш, шахсий гигиенага амал қилиш инсон саломатлиги кафолати эканлиги тўғрисида ҳам гапирилди.
Шундан сўнг раҳбарият томонидан шахсий таркибга Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг кўрсатма ва топшириқлари, тизимга оид янгиликлар таништирилди. Шунингдек, ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилишлари борасида зарурий тавсия ва тушунтиришлар берилди.
Маърифат дарси якунида тегишли буйруқлар билан лавозимга тайинланганлар ҳамда навбатдаги махсус унвон олганлар шахсий таркибга эълон қилинди.