30 Декабр 2024 йил 3055

"Янги йил байрами" муносабати билан вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматовнинг байрам табриги

Янги йил –янги имкониятлар йили 

Серқуёш Ўзбекистонимиз, жонажон
юртимизда байрамлар кўп.
Бу байрамларнинг ҳар
бири ўзгача. Аммо,
уларнинг орасида янги
йил алоҳида аҳамиятга эга.
У  ҳаётимиз давомийлигини
белгилайди, янги режа ва мақсадлар
сари руҳлантиради.

Бир йилки ўзгаришлар, янгиланишлар,
ривожланиш ва олға интилишлар
жадал борди, имкониятлар эшиги
очилиб, халқ розилиги ва
манфаати йўлида қилинган эзгу
ташаббуслар қўллаб-қувватланди. 

Шу кунларда ҳар бир соҳаларда
қилинган ишлар, эришилган
ютуқлар сарҳисоб, келгуси
йилдаги устувор вазифалар
белгилаб олинмоқда. 

Кириб келаётган янги йилни
Президентимиз  томонидан
“Атроф—муҳитни асраш ва
“яшил” иқтисодиёт йили” 
деб номланиши барча
юртдошларимизни
тўлқинлантириб юборди.
Зеро, юртимизда яшил
майдонларни кўпайтириш,
экология ва табиатни
муҳофаза қилиш инсон
саломатлиги ва соғлом
турмуш гаровидир. 

Қадрли юртдошлар!

Сизларни Самарқанд вилоят
ИИБ жамоаси номидан
самимий табриклайман.
Янги 2025 йил бахт, омад
ва зафарлар йили бўлсин.
Юртни тинчлик, хотиржамлик,
кўнгилларни меҳр-муҳаббат
тарк этмасин. 

Раҳмат Маматов

Самарқанд вилояти Ички
ишлар бошқармаси бошлиғи

Text to speech