28 Декабр 2023 йил 1337

"Янги йил" байрами муносабати билан оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойлардаги хавфсизлик даражаси текширилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов "Янги йил" байрами муносабати билан оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойлардаги хавфсизлик даражасини текширди

Бошқарма бошлиғи Пастдарғом тумани Жума шаҳрида оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларини кўздан кечириб, у ерларга ўрнатилган "Янги йил арчаси" атрофида кўрилган хавфсизлик чора-тадбирлари фаолиятини ўрганди.

Ўрганишлар давомида, тадбирлар ўтказиш даврида юртдошларимиз тинчлиги, ҳудуд осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳар қандай кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлган тақдирда зудликда бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, "Янги йил" байрами кечаси хавфсизлик чораларини кучайтириш ва транспорт воситаларининг тирбандлигини олдини олиш юзасидан масъулларга бир қатор вазифалар юклатилди.

Text to speech