30 Декабр 2023 йил 1764

ЯНГИ ЙИЛ ОСТОНАСИДАГИ ИЗҲОРЛАР

Янги орзулар, янги режалар ва янги умидлар билан 2024 йилга қадам қўймоқдамиз. Осмони мусаффо, замини серҳосил, турмуши фаровон юртимизда байрамлар кўп. Бу байрамларнинг ҳар бири ўзгача. Аммо, уларнинг орасида янги йил алоҳида аҳамиятга эга. У  ҳаёт давомийлигини белгилайди, дилларга янги орзу-умидлар ва қувонч бағишлайди. Бу байрам аввало сарҳисоб байрами. Умрнинг ҳар бир саҳифалари ҳаёт зарварақларига муҳрланиб борар экан, йил давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинади, янги йил учун режалар тузилади.

Янги йил эшик қоқар экан, уни аъло кайфият ила, хушчақчақлик билан кутиб олиш лозим. Зеро, йилни қандай қарши олсангиз ҳар бир кунингиз ана шундай ўтади, дейишади.  2024 йил  улкан бахт,  омад,  унутилмас кунларни олиб келсин. Янги йилда барчага қувонч, шодлик, ва муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин.

Раҳмат Маматов

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи

Text to speech