Ноқонуний равишда электр тармоғига уланиб, давлат ва жамият манфаатига 2 млрд. 237 млн. сўм зарар етказган шахс аниқланди
Бугунги кунда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, совуқ кунларда аҳолини узлуксиз электр энергия ва газ билан таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилоятида ҳам бу борада махсус штаб фаолияти йўлга қўйилиб 24 соат давомида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан жорий йил 12-декабрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Киберхавфсизлик бўлими, ДХХ вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси, Департаментнинг вилоят бошқармаси ва “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ” вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1990-йилда туғилган Х.А. Пастдарғом тумани Камолот маҳалласида жойлашган нотурар бино ертўласида электр тармоғига яширин равишда уланган ҳолда 25 дона майнинг ускунасини ўрнатиб, ноқонуний равишда давлат ва жамият манфаатига 2 млрд. 237 млн. сўм зарар етказганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу каби ноқонуний фаолиятларга чек қўйиш борасидаги тадбирлар давом этмоқда.