16 Январ 2023 йил 731

Ноқонуний равишда ер сотилишини олди олинди

2023 йил 06 январь куни ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга, фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда иссиқхона қуриб тадбиркорлик қилиш мақсадида ер майдони излаб юрган вақтида, Жомбой тумани Журрият маҳалласида яшовчи ўзини фермер хўжалик раҳбари деб таништирган “Қ.В.” исмли шахс билан танишиб қолганлигини, “Қ.В.” унинг ишончига кириб, туманнинг Ҳақиқат массиви ҳудудида жойлашган фермер хўжалигининг 0.23 гектар ер майдонини 30 000 АҚШ долларига сотишини ва соҳталаштириш орқали унинг номига ажратилганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб беришини, кейинчалик туман Кадастр бўлимида ишловчи таниши орқали кадастр ҳужжатларини ҳам расмийлаштиришда ёрдам беришини айтиб, олдиндан 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида, Жомбой туманида жойлашган ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Қ.В.” ариза муаллифидан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech