2 Май 2024 йил
1179
Нуробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан
2024-йил 08-апрел куни Нуробод тумани “Сарикул” маҳалласи ҳудудидан ўтган “Сарикул-Нуробод” йўналишда фуқаро B.Sh. ўзига тегишли бўлган “Cобалт” русумли автомашинасини бошқариб боришиши давомида автомашина тезлиги юқорилиги сабабли йўлнинг хавфли бурилиш жойида автомашина рул бошқарувини йўқотиб ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Натижада автомашина 2 нафар йўловчилари олган тан жароҳати оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.