Нуробод ва Пастдарғом тумани ИИБларида хизмат олиб бораётган ходимлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув бўлиб ўтди
Нуробод ва Пастдарғом тумани ИИБларида хизмат олиб бораётган ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ, ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари, вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси ҳамда вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси иштирокида самимий учрашув ташкил этилди.
Учрашувдан кўзланган мақсад – жамоадаги ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлаш, ота-оналарни ИИБ тизими фаолияти ва фарзандларининг меҳнат жараёни билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.
Тадбир давомида раҳбарият ва ходимлар орасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Ота-оналарга ташкилотнинг умумий фаолияти, келгусидаги режалар ва ходимлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, ота-оналар ўз фикр ва таклифларини билдириш имкониятига эга бўлдилар. Мазкур учрашувда ота-оналарга, фарзандлари томонидан хизмат ваколатларини суиистъмол қилмасликлари, коррупция ва тамагирликка йўл қўймаслик, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишларини доимий равиишда тушунтиришлари тавсия этилди ҳамда хизматдан салбий сабабларга кўра бўшатилган ходимлар ҳаётига асосланган ҳолда тасвирга олинган “Ўзим айбдор” номли фильм номойиш этилди.
Учрашув сўнгида ўз хизмат вазифаларини виждонан бажараётган жонкуяр ходимларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирилди. Мазкур учрашув самимий ва илиқ муҳитда ўтди ҳамда барча иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.