26 Сентябр 2024 йил
2379
Нурободда сайёр қабул ўтказилди
Нуробод тумани Улус маҳалласида вилоят Халқ қабулхонаси, вилоят суди, вилоят прокуратураси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ва вилоят Солиқ бошқармаси раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
"Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш — одамийликнинг энг олий мезонидир" шиор остида ўтказилган қабулда вилоят ташкилотлари вакиллари бошчилигидаги сектор раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар мутасаддилари ҳамда фуқаролар иштирок этишди.
Юзма-юз қабул давомида ҳар бир мурожаатчининг масалалари тингланиб, бир қатор масалалар юзасидан тегишли ҳуқуқий тавсия ва тушунтиришлар берилган бўлса, ижроси ўрганиш ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.