17 Апрел 2023 йил 442

Нурободдаги криминоген вазият муҳокама қилинди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Нуробод туманидаги жиноятчилик аҳволи, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилган ишлар, ходимлар ўртасидаги хизмат интизоми ва қонунчилик масалалари, шунингдек, вилоят ИИБ нинг инспекторлик текшируви якунларига бағишланган танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Муҳокамада туманда айрим турдаги жиноятлар ошганлиги қаттиқ танқид остига олинди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилиш якунига кўра камчиликларга йўл қўйган туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса, бир гуруҳ ходимларга нисбатан интизомий жазолар қўлланилиб, туманда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, ходимбай ишлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Text to speech