24 Ноябр 2023 йил 3376

Обод юртда бахтиёр одамлар яшайди

Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилиш, халқ дарди билан яшаш, одамларнинг оғирини енгил қилиш каби мақсадларни ўзида мужассам этган. Бугун Янги Ўзбекистонда ҳар бир фуқаро бахтли  яшаши керак. Унинг турмуш тарзида мавжуд камчиликлар, қийнаётган муаммолар мутасадди раҳбарлар томонидан ижобий ҳал этилиши лозим.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов ва вилоят прокурори Муродқосим Эшназаров Пахтачи туманида аҳоли розилиги йўлида амалга оширилаётган ўзгаришлар туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ободликка юз тутиши борасида қилинаётган ишлар билан танишишди.

Одамларнинг муносиб турмуш кечириши учун зарур шароитларни яратиш, саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, ҳудудлар ободлигини таъминлаш, асосийси юртдошларимизнинг ҳаётидан розилиги ҳамда жамият ва юрт равнақига дахлдорлигини ошириш устувор вазифа эканлиги таъкидланиб, бу борада қилиниши зарур бўлган вазифалар қайд этилди.

Айтиш жоизки, туманда амалга оширилаётган ишлар самарасини бугун пахтачиликлар ўз турмуш-тарзида ҳис қилишмоқда. Бунёдкорлик ва ободончилик ишлари қизғин. Ҳар соҳада ўзгаришлар. Бундан одамларнинг руҳияти тетик, кайфияти кўтаринки.

 

Text to speech