8 Июн 2024 йил 1830

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида хавфсиз муҳитни яратиш механизми бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижаси юзасидан йиғилиш ўтказилди

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида хавфсиз муҳитни яратиш механизми бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда жорий йилнинг 5 ойида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда ижтимоий профилактика борасида белгиланган устувор вазифалар ижросининг аҳволи ва йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама этилди.

2023 йил 30 мартдаги “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизми тўғрисида сўз борди.

Мазкур қўшма қарорда асосан 14 тоифадаги ижтимоий профилактика объектлари аниқ кўрсатилиб, маҳалла вакилларининг ҳар бири қайси тоифа билан ишлаши лозимлиги ҳамда хизмат вазифалари белгилаб берилган. 

Ҳозирда Ички ишлар вазирлиги томонидан “Маҳалла еттилиги”нинг фаолиятини онлайн мониторинг қилиш, иш самарадорлигини ошириш мақсадида “Е-Ижтимоий профилактика” электрон ахборот тизими ишлаб чиқилиб, 2024 йилнинг 1 январь кунидан тўлиқ ишга туширилган.

Йиғилиш давомида 2024 йил 5 ойида профилактика инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 27 043 нафар шахслар аниқланиб, маҳалла фаолларига хулосалар берилганлиги таъкидланди.

Шулардан, маҳалла раислари томонидан 1108 нафар, хотин-қизлар фаоллари томонидан 2620 нафар, ёшлар етакчилари томонидан 773 нафар, ҳоким ёрдамчилари томонидан 990 нафар фуқароларнинг ижтимоий муаммолари ижобий ҳал этилиб, қўшма хулосалар тузилган.

Ушбу йўналишдаги ишлар Самарқанд вилоятида салбий кўрсатгич билан охирги ўринларни эгаллаганлиги ҳам айтиб ўтилди. 

Йиғилиш сўнгида яхши ишлаган ва намуна кўрсатган бир гуруҳ фаоллар раҳбарият томонидан тақдирланди.

Text to speech