26 Ноябр 2022 йил 817

Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Аввал ҳабар берганимиздек 26 ноябрь куни Самарқандда Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти иштирокида учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Самарқанд туризм марказида ўтказилган навбатдаги учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шухрат Собиров ҳамда Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Аламшозода Абдураҳмон тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ҳамкорликдаги тезкор-профилактик тадбирларни олиб бориш, кибержиноятларга қарши курашиш, гиёҳвандлик, терроризм ва экстремизм, одам савдоси жиноятларини олдини олиш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни муҳокама қилишди.

Учрашув сўнгида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисидаги муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech