10 Июн 2025 йил 391

“Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида вилоятдаги оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, патронатга берилган, шунингдек, васийлик ва ҳомийликка олинган етим ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида иштирокчилар Ички ишлар вазирлиги Самарқанд Академик лицейи ҳамда вилоят ИИБ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Болаларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти, ҳуқуқий билимлар, ички ишлар тизимидаги касблар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мазкур тадбир ёшларда касбга қизиқишни шакллантириш, уларнинг келажакдаги тўғри йўлни танлашларига кўмаклашиш, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида ўтказилди.

Text to speech