6 Март 2023 йил 1129

Одам савдосининг олди олинди  

Самарқанд вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Самарқанд халқаро аэропортида одам савдоси жиноятининг олди олинди.

29 ёшли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда Иштихон туманида яшовчи 35-40 ёшлардаги аёл ўзининг жиноий шериги билан моддий манфаат эвазига фоҳишалик билан шуғулланиши учун БААнинг Дубай шаҳрига юбораётганлигини маълум қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан тезкор тадбир ўтказилди. Унда ушбу аёл 29 ёшли жувондан 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида аэропорт чегара ҳудудида ички ишлар ходимлари томонидан ушланиб тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарақанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech