30 Декабр 2023 йил 1722

Оқдарё туманида "Янги йил" байрами муносабати билан оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойлардаги хавфсизлик даражаси ўрганилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳамда вилоят прокурори Муродқосим Эшназаровлар "Янги йил" байрами муносабати билан оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойлардаги хавфсизлик даражаси ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Бугун сектор раҳбарлари Оқдарё туманида бўлишди.

Лойиш шаҳарчасидаги марказий ҳиёбонига ўрнатилган “Янги йил” арчаси атрофида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни ўрганишди.

Тадбирларга жалб қилинган ходимлар билан хизматни амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан, ҳушёр ва сергак ҳолда ўтказиш бўйича йўриқнома ўтказилди.

Text to speech