12 Апрел 2025 йил
919
Оқдарё туманидаги 24-ўрта таълим мактабида Заковат интеллектуал ўйини ўтказилди
“Маънавият ойлиги” доирасида Самарқанд вилояти ИИБ ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Самарқанд вилояти кенгаши масъул ходимлари ташаббуси билан Оқдарё туманидаги 24-ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари учун Заковат интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Ўйин мунозараларга бой тарзда ўтказилган ўйиннинг якуний натижаларига кўра, учинчи ўринни "Навниҳол" жамоаси, иккинчи ўринни “Зукколар” жамоаси ва фахрли биринчи ўринни “Марварид” жамоаси қўлга киритди.
Ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.