ОГОҲ БЎЛИНГ!
Кейинги вақтларда
интернет фирибгарлари чув туширишнинг янгидан янги йўллари ва усулларини ўйлаб топмоқда.
Шу боис июл
ойи вилоятда “Кибермаданиятни юксалтириш” тарғибот ойлиги деб э'лон қилинди.
Мазкур ойлик
доирасида Каттақўрғон туман ҳокимлигида ташкилот раҳбарлари, маҳаллалар еттиликлари
иштирокида тадбир ташкил этилди.
Туман ҳокими
Жамшид Насриддинов, Ички ичлар вазирлиги мас'уллари, сектор раҳбарлари ва бир гуруҳ
соҳа мутахассислари иштирок этган тадбирда ҳозирги даврнинг долзарб муаммоларидан
бўлган айни масалани жамоатчиликка, маҳалла фуқароларига етказиш ҳақида сўз борди.
Шунингдек, интернетдаги
таҳдидлардан огоҳлантирувчи бу каби тарғибот тадбирларини туман бўйлаб “Маҳаллабай”
ва “Хонадонбай”, таълим даргоҳлари ҳамда барча ҳудудларда ўтказиш ҳақида сўз борди.