Олам нурга тўлсин, сен билан Наврўз!
Олам нурга тўлсин, сен билан Наврўз!
Наврўз бу тинчлик, тотувлик, фаровонлик байрами.
Миллати, динидан қатъий назар, шу юртда яшаётган барча миллатлар, элатлар учун бирдек севимли айём. Кексаю ёш учун бирдек азиз шодиёна!
Бу байрам оддий байрам эмас, балки халқимизнинг тарихи, фалсафаси, тушунча тасаввурлари, қадриятларини ўзида мужассам этган, миллат билан улғайиб, миллат билан бирга тараққий этган байрам.
Азиз юртдошлар, сизларни вилоят ИИБ жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.
Наврўз байрами элимизда ободлик, тинчлик-тотувлик, миллатларо аҳиллик, бағрикенглик рамзи, қалбларимизда эзгулик уйғотадиган ҳақиқий шарқона байрам бўлиб қолаверади.
Байрам шукуҳидан кўнгилларга эзгу мақсад йўлида янгича қуч-ғайрат жо бўлди. Зеро, табиатдаги янгиланишлар одамлар дилига ҳам кўчгани каби ҳар бир юртдошимизнинг жисмида шижоат балқиб турибди. Бу эса ўз-ўзидан уларни янгидан-янги марралар сари ундаши табиий. Наврўз дастурхонларимизга тўкинлик, юртимизга эзгуликларни олиб келсин.
Раҳмат Маматов, вилоят ИИБ бошлиғи