27 Июн 2024 йил 43

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ - ҲАҚ СЎЗ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, жонкуяр ва фидойи касб эгалари ҳақиқат ва адолат йўлида аҳолига тезкор,  тўлиқ ахборот етказиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлашда самарали фаолият олиб боришмоқда десам, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Бугун ахборот олами ва медиа маконининг имкониятлари кенг. Яратувчанлик, бунёдкорлик  ва фаровон турмуш тарзимиз, оламшумул ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб қилишда, давлат бошқаруви ва халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминлашда  матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳиссаси беқиёс.

Маҳмудхўжа Беҳбудий  “Муаллим ва муҳаррир – миллатнинг икки кўзидир”, деган эди. Ижод аҳли ҳам муаллимлар каби халққа илм-маърифат, маънавият, зиё улашиш каби эзгуликларни тарғиб қилишни асосий мақсад деб билишади.

Оммавий ахборот воситалари ходимларининг «замон билан ҳамнафас, халқ билан бирга» тамойилига мувофиқ, воқеа-ҳодисаларни, жараёнларни холислик, тезкорлик ва шаффофлик ила  кенг оммага етказишлари эътирофлидир.

Қадрли, оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизларни 27-июнь- Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.

Ўткир қаламингиз, халқчил сўзингиз, синчков нигоҳингиз ила жамият равнақи йўлида адолат ва ҳақиқатни ёзишдан чарчаманг.


Раҳмат Маматов

Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник

 

 

Text to speech