17 Август 2024 йил 1054

“Қонун устуворлиги – халқпарвар давлат таянчи”

Самарқанд вилояти ИИБ шахсий таркиби иштирокида ўтказилган навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси “Қонун устуворлиги – халқпарвар давлат таянчи”, “Соғлом турмуш тарзи” мавзуларида ўтказилди. Унда малакали мутахассислар томонидан ходимларга ушбу мавзулар доирасида кенг ва батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, дарс давомида Қонунчиликдаги ўзгаришлар ва янги қабул қилинган норматив ҳужжатлар ҳақидаги янгиликлар Ташкилий бошқарма бошлиғининг юридик масалалар бўйича ўринбосари томонидан шахсий таркибга етказилди.

“Маънавият ва маърифат” дарсида фахрийлар ҳам иштирок этиб, ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиши, хизмат давомида тўғри ва ҳалол ишлаши юзасидан ўз тавсиялари билан ўртоқлашди.

“Маънавият ва маърифат” дарси сўнгида вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан шахсий таркибга эълон ва янгиликлар етказилди.

Text to speech