11 Сентябр 2024 йил
63
ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ЙЎЛИДА
Самарқанд вилояти Жомбой тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси терговчиси капитан Ойбек Жамолов ана шу қоидага амал қилган ҳолда хизмат олиб бормоқда.
Ўз ишига масъулият билан ёндашиш бугун ҳар бир ички ишлар органи ходими зиммасида турган долзарб вазифа ҳисобланади. Айниқса тергов органларида хизмат олиб бориш терговчидан етарлича билим ва яхшигина тажриба талаб этади.
Капитан Ойбек Жамолов ҳар бир ишни ўрганаётган вақтда аввало унинг қонунийлигига, қолаверса ишнинг туб замирида инсонлар тақдири ётганлигини ҳам бир зум ёддан чиқармайди.
2017-йилдан буён тергов-суриштирув тизимида хизмат қилиб келаётган Ойбек Жамолов муқаддам Булунғур туманида ҳам самарали иш олиб борди.
Айни дамда Капитан Ойбек Жамолов Жомбой туманида қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятларнинг иссиқ изидан очиш, асосийси фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўз хизмат вазифасини давом эттирмоқда.