24 Октябр 2025 йил 257

Байрамга муносиб туҳфа. Оқдарё тумани Ички ишлар бўлимининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди

25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан фойдаланишга топширилган мазкур бинонинг тантанали очилиш маросимида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Тоҳир Арипов, туман ҳокими, кенг жамоатчилик вакиллари, соҳа ходимлари ҳамда фахрийлар иштирок этди.

Тадбир доирасида Бошқарма бошлиғи давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар соҳасига қаратилаётган эътибор ҳамда унинг равнақи йўлида босқичма-босқич амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида ходимларга хизматда фойдаланиш учун компьютер жамланмалари ва бошқа техник жиҳозлар, шунингдек, автобус ҳамда “Дамас” автомашиналари тантанали равишда топширилди.


Text to speech