9 Июл 2025 йил 98

Отам, онам ва мен-спортчилар оиласи” шиори остида “Қувноқ стартлар” мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октабрm кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони, Ички ишлар вазирининг 2024 йил 05 октабрm кунидаги ва вилоят ИИБ бошлиғининг 2025 йил 05 июнm кунидаги буйруқларига асосан Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш, ходимлар фарзанларини ёзги таътилларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Отам, онам ва мен-спортчилар оиласи” шиори остида “Қувноқ стартлар” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада ходимлар, уларнинг турмуш ўртоқлари ва бир нафардан фарзандлари иштирок этишиб, 5 та шарт бўйича ўзаро куч синашишди.

Ушбу шартларда ходимлар оила аъзоларининг барчаси эстафета шартларида иштирок этишди.

Қизиқарли баҳсларга бой бўлган мусобақада 3-ўринни Булунғур тумани Ички ишлар бўлими 1-сонли маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани Пост-патрул хизмати инспектори сафдор Аралов Анвар Ҳамроқулович оиласи, 2-ўринни Каттақўрғон тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи инспектори капитан Қаршиев Умар Абдимуротович оиласи, фахрли 1-ўринни Нуробод тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори капитан Қўчқоров Жамшид Давронович оиласи қўлга киритди.

Text to speech