1 Июн 2023 йил 656

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро республика ишчи гуруҳи томонидан Давлат раҳбарининг ҳудудларда аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш ҳамда криминоген вазият барқарорлигини таъминлашга оид топшириқларининг амалий ижроси Самарқанд вилоятида амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро республика ишчи гуруҳи томонидан Давлат раҳбарининг ҳудудларда аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш ҳамда криминоген вазият барқарорлигини таъминлашга оид топшириқларининг амалий ижроси Самарқанд вилоятида амалга оширилмоқда.

Жараёнда Ички ишлар вазирлигининг соҳавий хизматлари, Миллий гвардия, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ва унинг тузилмалари раҳбарлари, вилоят, туман ва шаҳар сектор бошлиқлари ҳамда бошқа бир қатор мутасадди идоралар вакиллари иштирок этмоқдалар.

Жомбой тумани “Самарқанд” маҳалласида фаолият юритувчи “BAHT SAMARQAND TEKS” маъсулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, Самарқанд маҳалласининг бешлиги билан ҳудуддаги криминоген вазият юзасидан суҳбатлашди.

Вазир туман ички ишлар бўлимида ҳам бўлиб, бу ердаги шароитларни ўрганди.

Ўрганишлар Самарқанд шаҳридаги Қорасув массивига кўчди. Ҳудудда  жойлашган 93-сонли кўп қаватли уйда хавфсизликни таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш юзасидан тақдимотлар эшитилди. Унда барча видеокузатув камералари орқали ҳуқуқбузарликлар аниқланиши кўзда тутилган.

Ишчи гуруҳи вилоят ИИБ ЙҲХБга қарашли эксплуататция ва монтаж бўлими фаолияти билан ҳам танишиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар эътироф этилди.

Идоралараро республика ишчи гуруҳнинг ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Text to speech