2 Феврал 2022 йил 7090

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейи 2022-2023 ўқув йили учун ўқувчиларни ўқишга таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларида ўқишини назарда тутган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари талабларига мувофиқ ўқувчиларни чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, интеллектуал ривожланишини таъминлаш ҳамда юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейи 2022-2023 ўқув йили учун ўқувчиларни ўқишга таклиф этади.

Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган Самарқанд вилояти ҳудудида яшовчи умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари учун аризалар 2022 йил 01 февраль кунидан 15 апрель кунига қадар қабул қилинади.

Академик лицейга қабул босқичма-босқич амалга оширилади:

1. Дастлабки танлов (якка тартибдаги дастлабки сухбат, индивидуал психологик хусусиятларини ўрганиш, ҳарбий тиббий комиссия кўригидан ўтиш);
2. Махсус-профессионал танлов (ёзма иш (диктант), жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов, якка тартибдаги якуний суҳбат);
3. Тест синови;
- Академик лицейда ўқиш муддати 2 йил;
- Таълим йўналиши: Ижтимоий –гуманитар фанлар-4;

Ўқишга кириш истагини билдирган ўқувчилар (номзодлар) қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

1. Ариза (Белгиланган шаклда)
2. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома (асли ва нусхаси) (далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилия, исм, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса бу ҳақда ФҲДЁ органларининг маълумотномаси).
3. Яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси, никоҳдан ажралганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси(асли ва нусхалари).
4. 3х4 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9х12 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат (бош кийимсиз)
5. Таржимайи ҳол.
6. Сўровнома (Белгиланган шаклдаги)
7. Ўқиш жойи ва маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома.
8. Мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотноманинг асли ва нусхаси.
9. Фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан мактаб директори томонидан тасдиқланган маълумотнома.
10. Ота-онасининг Ички ишлар вазирлигининг академик лицейига ўқишга киришига розилик хати (Белгиланган шаклда).

Манзилимиз: Самарқанд шаҳри Мароқанд кўчаси 46-уй.
(Мўлжал 9-, 13-, 16-, 20-, 24-, 31-, 58- шаҳар автобусларнинг ҳамда 434-сон машруткаларнинг “ДЕУ” бекати )

Ички ишлар вазирлигининг
Самарқанд академик лицейи қабул комиссияси

Text to speech