27 Март 2025 йил 802

Пахтачи тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган назорат остидаги шахслар билан учрашув ўтказилди

Пахтачи туман прокурори, туман ҳокимлиги ва туман ИИБ масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида пробация гуруҳи ҳисобида турган назорат остидаги шахслар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувдан сўнг, назорат остидаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш ва бошқа турдаги кўмак берилиши мақсадида туманда фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектларига борилиб, ишлаб чиқариш жараёни билан тўғридан-тўғри таништирилди.

Text to speech