3 Ноябр 2023 йил 4563

Пахтачи тумани ИИБга янги раҳбар тайинланди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Пахтачи туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашув аввалида Бошқарма бошлиғи Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан туман ИИБ бошлиғи лавозимига янги тайинланган подполковник Халимов Улуғбек Анваровични шахсий таркибга таништирди.

Тайинловга қадар У.Халимов вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизматида фаолият юритган. 

Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган М.Ахмедов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech