28 Март 2025 йил 649

Пахтачи тумани маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда

Туман прокурори ва туман ИИБ бошлиғи томонидан Президентимизнинг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори ижросини таъминлаш борасида тумандаги “Миркан” ва “Фай” маҳаллаларида криминоген вазият аҳволи ўрганилди.

Маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, пробация ҳисобида турган шахсларни ижтимоий муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech