15 Май 2025 йил 1929

Пахтачи туманида содир этилган оғир тан жароҳати етказиш жинояти кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди

Пахтачи туманининг Можар маҳалласида жаҳл-ғазаб туфайли бир оила бошига мусибат тушди. Вояга етмаган ёшлар жаҳлга берилиб бу ўзаро жанжалга айланиб кетади. Натижада эса бир инсон умри хазонга айланди. 

Бу аянчли воқелик юзасидан туманнинг Тома маҳалласидаги 1-умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари ва маҳалла мутасаддилари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов иштирок этиб, рўй берган жиноятни келтириб чиқарган сабаблар, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида сўз юритди. 

Муҳокамада маҳалла еттилиги фаолиятида сусткашликка йўл қўйганлиги айтилиб, эндиликда ишни ҳамкорликда тўғри ташкил этиши юзасидан кўрсатмалар берилди.

Маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакилларининг фикр-мулоҳазалари эшитилиб, туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, оилавий низоларга барҳам беришда қилинадиган ишлар белгилаб олинди

Text to speech