28 Май 2022 йил 627

Пахтачида ИИБ ходимларининг ташаббуси билан “разборка” нинг олди олинди

ИИБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, Пахтачи тумани “Қорақўтон” маъданли майдонида ҳудуд талашиб, кўча тили билан айтганда “разбор” ўтказилиши аниқланган.

Маълумотга асосан, Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Пахтачи тумани “Қорақўтон” маъданли майдонида таркибида олтин моддаси бўлган тошларни талон-торож қилиш билан шуғулланувчи 2 гуруҳ ўртасидаги мазкур жанжалнинг олди олинди.

Тезкор тадбир давомида 16 нафар шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

Text to speech