22 Сентябр 2020 йил 2060

Пахтачида қўй ва эчкилар ўғриси ушланди

2020 йил 21 сентябрь куни Пахтачи туманида яшовчи, 1985 й.т. Ю. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 05 сентябрь куни соат 13.00 ларда Пахтачи тумани Қайнарбулоқ МФЙ ҳудудида жойлашган қўйхонасига номаълум шахслар девор ошиш орқали ғайриқонуний равишда кириб, бозор нархи 6.500.000 сўмлик жами 3 бош қўй ва 4 бош эчкиларни яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Пахтачи тумани Қайнарбулоқ МФЙда яшовчи, 1999 й.т. Ж.Б. содир қилганлиги аниқланиб, ундан жами 2 бош эчкилар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech