5 Сентябр 2023 йил 926

Пайариқ тумани ИИБга янги раҳбар тайинланди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Пайариқ туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашув аввалида Бошқарма бошлиғи Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан туман ИИБ бошлиғи лавозимига янги тайинланган подполковник Сурач Шариповни шахсий таркибга таништирди.Тайинловга қадар С.Шарипов Иштихон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 

Аввалроқ хабар берганимиздек, туман ИИБнинг олдинги раҳбари подполковник Ойбек Хўжамов Тойлоқ тумани ИИБга раҳбар этиб тайинланди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech