12 Апрел 2025 йил 937

Пайариқ тумани ИИБнинг 2-сонли Ички ишлар бўлинмаси янги биноси фойдаланишга топширилди

Мазкур иншоотнинг фойдаланишга топширилишида  вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Раҳмат Маматов, туман ҳокими, кенг жамоатчилик вакиллари, соҳа ходимлари ва фахрийлар иштирок этди. Тадбир доирасида бошқарма бошлиғи давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар соҳасига қаратилаётган  эътибор ва  унинг равнақи  йўлида  босқичма- босқич амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди. Юртдошларимиз хотиржамлиги ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи мазкур бино замонавий ва барча талабларга жавоб бера оладиган тарзда бунёд этилгани алоҳида таъкидланди. 

Очилиш маросими тадбирлари давомида Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан ушбу бўлинмада хизмат олиб бораётган ходимлар билан ҳудуд осойишталиги, ишларни янгича ташкил этиш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан йўриқнома ўтказилди.

Бинодаги яратилган шароит ва имкониятлар “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ” тамойилининг амалдаги ифодаси дейиш мумкин. 

Айтиш жоизки, мазкур бино халқимизнинг давлат идораларига бўлган ишончини оширишга хизмат қиладиган масканлардан бирига айланиши шубҳасиз.

Text to speech