3 Декабр 2022 йил 655

Пайариқда ўтказилган тезкор тадбирларда пиротехника сотаётган аёллар ушланди

Жорий йилнинг 03 декабрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ТҚКБ, ДХХ ҳамда Департамент ходимлари ҳамкорлигида Пайариқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Челак шаҳар “Ғойиб ота” маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро Ю.Д. яшаш хонадонида 126500 дона “Трения”, 8000 дона “БРИТАНИК”, 17 дона “7Shots”, 10 дона “3D” ва 288 дона “Соловей разбойник” номли пиротехника воситаларини, 50.994.000 (эллик миллион тўққиз юз тўқсон тўрт минг) сўмга сотаётган вақтда далилий ашёлар билан ушланиб, расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига топширилди.

Бундан ташқари, шу куни ўтказилган навбатдаги тадбирда, Пайариқ тумани Челак шаҳарчаси Наврўз кўчасида яшовчи, 1977 йилда туғилган Қ.У.
ўзининг савдо дўконида 1100 дона “Новый век”, 2 дона “ЗОЛОТОЙ ПЕСОК”, 2 дона “ВОЛК” номли жами баҳоси 1.500.000 (бир миллион беш юз минг) сўм қийматдаги пиротехника воситаларини сотаётган вақтда далилий ашёлар билан ушланиб, расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳам терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech