16 Март 2023 йил 849

Пастдарғом тумани Оқ олтин МФЙда яшовчи фуқаро Мавжуда Усмонованинг мурожаати жойига чиқиб ўрганилди

Пастдарғом туманининг Оқ олтин МФЙда яшовчи Мавжуда Усмонова бошқарма бошлиғи полковник Раҳмат Маматовнинг қабулига келиб, “Оқолтин” маҳалласида жойлашган уй-жойига эгалик ҳуқуқини белгиловчи Пастарғом туман ҳокимининг 2012 йилдаги қарорини тақдим қилиб, ушбу қарор асосида уй-жойни турмуш ўртоғи А.Хатамовнинг номига расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраган.

Қизиқ томони овсинининг турмуш ўртоғи номида худди шу уй-жойга эгалик ҳуқуқини белгиловчи 2014 йилда йилда чиқарилган 131-сонли қарор мавжуд.

Ҳолатга аниқлик киритиш ҳамда кимнинг қарори ҳақиқий кимники сохталигини аниқлаш, ушбу ҳолатларда жиноят аломатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича М.Усмонова томонидан тақдим қилинган ҳужжат яъни Пастдарғом туман ҳокимининг 2012 йилдаги қарори фуқаро А.Хатамовнинг номига расмийлаштириш сўралган ер майдони ва уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгиловчи қарор эмас, балки туманнинг “Мулла-мирза” маҳалласи ҳудудидан бошқа бир фуқарога “Маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, оммавий тадбирлар ва маросимлар ўтказиш мажмуаси” қурилиши учун
10 сотиҳ ер майдони ажратиб берилганлиги ҳақидаги қарор бўлганлиги, М.Усмонова томонидан тақдим этилган қарор эса мавжуд эмаслиги, бирон-бир ташкилотлардан рўйхатдан ўтмаганлиги, ушбу ер майдони туман ҳокимининг 2014 йилдаги 35-Қ сонли ва 2014 йилдаги 131-Қ сонли қарорларига асосан туманнинг “Оқ-олтин” маҳалласида яшовчи Усмонованинг овсини Қосимхонованинг турмуш ўртоғи Хатамовнинг номига эгалик ҳуқуқи белгиланган бўлганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан фуқаро М.Усмонова ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қарорни ҳақиқий ёки хақиқий эмаслигини аниқлаш мақсадида 03.02.2023 йилда судга оид техник-криминалистика ва судга оид хахатшунослик экспертизаси тайинланган ва қарор қалбаки эканлиги маълум бўлган.

Жиноят иши бўйича Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, Пастдарғом тумани хокимининг 2012 йилдаги 1193-Қ сонли қарорини қалбакилаштирган шахснинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари бор бўлса-да, уни жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли тугатилиб, фуқаро М.Усмоновага уй жой ва ер майдонига эгалик хуқуқини тиклаш бўйича амалдаги қонун талабларига асосан фуқаролик судига мурожаат қилиши тушунтирилди.

Ушбу фуқаро кеча вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Раҳмат Маматов Самарқанд шаҳар Чўпонота маҳалласида аҳоли билан ўтказган сайёр қабулида ҳам келиб, худди ўша масала юзасидан такрорий мурожаат қилиб келиб, ушбу уй-жой унга тегишли эканлигини айтди.

Бошқарма бошлиғи масалани жойига бориб ўрганиш юзасидан масъулларга топшириқ берди.

Вилоят ИИБ масъуллари, туман ҳокимлиги, маҳалла раиси, кадарст бўлими ва бошқа масъуллар низоли хонадонда бўлиб барчасига ойдинлик киритишди.

Овсини ва қайнакаси ҳам уйни уларга расмийлаштириб беришга қарши эмас, фақат айни дамда Россия федерациясида бўлган мурожаатчининг турмуш ўртоғи келса унинг номига ўтказишларини билдиришди.

Мурожаатчининг турмуш ўртоғи билан масофавий сухбатлашилганда у шу йилнинг сентябрь ойида келишиини айтди.

Фуқаро Мавжуда Усмонова қарордан норози бўлиб йўллаган мурожаати бўйича Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ раҳбарлари ва маъсуллари воқеа жойини тўлиқ ўрганиб чиқиб, мурожаатчига уй жой ва ер майдонига эгалик хуқуқини тиклаш бўйича амалдаги қонун талабларига асосан фуқаролик судига мурожаат қилиши тушунтириб берилди.

Нима бўлганда ҳам бир қулоч ер сабаб овсинлар ўртасидаги низо ака-ука ва қариндошлар орасига адоват солмасин.

ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech