10 Август 2023 йил 977

Пастдарғом, Самарқанд, Жомбой, Булунғур ва Тoйлоқ туманларида жиноятчиликка қарши кураш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди

Олинган тезкор маълумотларга асосан, Самарқанд вилояти ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Режага асосан, Пастдарғом, Самарқанд, Жомбой, Булунғур ва Тoйлоқ туманларида яшовчи жиноят содир этишга мойил 45 нафар фуқароларининг яшаш хонадонларида тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилди.

Тадбирлар давомида гиёҳвандлик моддалари, диний адабиётларни сақлаш, ноқонуний пневматик ҳамда ов-қуроллари ва бошқа тақиқланган совуқ қуроллар буюмлар аниқланди.

Жумладан, Пастдарғом тумани Оқ манғит МФЙ яшовчи фуқаро Х.Б.нинг яшаш хонадонидан каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги аниқланди. Жомбой тумани “Назар” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.А.нинг яшаш уйида ўтказилган тинтув тадбири давомида марихуанна гиёҳвандлик моддаси, туманнинг “А.Навоий” маҳалласида яшовчи К.Н.нинг яшаш уйида икки дона “GAMO” ва “SMITH Wesson” 4.5 мм калибрли пневматик қуроллар, Тойлоқ тумани “Олмазор” МФЙда яшовчи, М.А.нинг яшаш уйида ноқонуний равишда 1 дона ов қуролини сақлаб келаётганлиги, Булунғур тумани Фозил Йўлдош МФЙда яшовчи У.Б. яшаш уйида 42 дона турли диний мазмундаги китоблар борлиги аниқланиб, экспертиза учун юборилди.

Бундан ташқари, фуқароларнинг ёнларидан ўткир тиғли жисмлар, бита ва таёқ каби буюмлар аниқланиб, ҳужжатлаштирилган.

Барча ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

 

Text to speech