Пастдарғом тумани ИИБ шахсий таркиби билан 2023-йилнинг 9 ойи якунларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди
Пастдарғом тумани Ички ишлар бўлими раҳбарияти ва шахсий таркиби билан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Рахматуллаев Музаффар Талгатович иштирокида 2023 йилнинг 9 ойи якунларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Пастдарғом тумани ҳудудида ўтган давр мобайнида ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жиноятчиликни олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, йўл транспорт ҳодисалари содир этилишига йўл қўймаслик, фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатлар кўриб чиқилиш аҳволи ва бир қатор соха томонидан амалга оширилган вазифалар муҳокама қилинди.
Ватанимиз осойишталиги ва Эл-юрт тинчлигини таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш борасидаги самарали меҳнатлари, ўз хизмат бурчини бажаришда виждонан ёндашиб келаётган бир гуруҳ ходимларга Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруқлари билан берилган биринчи ва навбатдаги унвонлари ҳамда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Ташаккурнома ва Қиматбахо совғалари топширилди.
Муҳокама сўнгида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Шунинг билан бирга, Пастдарғом тумани Камолот ва Амир Темур маҳаллаларида хизмат олиб бораётган профилактика инспектори, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда ёшлар еткачиларининг хизмат фаолияти ўрганилиб, маҳаллада истиқомат қилиб келаётган ахолининг фикр ва мулоҳазалари эшитилди.