15 Август 2024 йил 924

Пастдарғом тумани ИИБда танқидий йиғилиш ўтказилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Пастдарғом туманида содир этилган тан жароҳати етказиш билан боғлиқ шунингдек, ўтган давр мобайнида содир этилган жиноятлар атрофлича таҳлилий муҳокама қилинди.

Муҳокамада вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, туман ИИБ шахсий таркиби ва вилоятдан туманга бириктирилган масъул ходимлар иштирок этишди.

Бошқарма бошлиғи ҳудудда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишларни танқид остига олди.

Муҳокама сўнгида туманда жиноятчиликни олдини олиш борасидаги аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, ходимлар ўртасидаги хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилиш масалалари танқидий муҳокама этилди.

Text to speech