14 Сентябр 2023 йил 967

Пастдарғом тумани Олмазор маҳалласида сайёр суд бўлиб ўтди

Пастдарғом тумани Олмазор маҳалласида ЖИБ Пастдарғом туман суди томонидан сайёр суд бўлиб ўтди.

Сайёр судда туман ИИБ пробация бўлинмасида ҳисобда турган, хатоларидан ўзига тўғри ҳулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтган 16 нафар назорат остидаги шахсларни муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Бугунги кунда Пастдарғом туман ИИБ пробация бўлинмаси бошлиғи подполковник Икромжон Фарманов ва унинг ходимлари томонидан Пастдарғом тумани ИИБ пробация бўлинмасида ҳисобда турган назорат остидаги шахслар билан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумаладан, Пастдарғом тумани ИИБ Пробация бўлинмасида 833 нафар шахс ҳисобда бўлиб шундан:

168 нафари аҳлоқ тузатиш ишлари;

173 нафари озодликни чеклаш;

98 нафари муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

2 нафари шартли ҳукм қилинган;

392 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинганларни ташкил этади.

Пробация назоратидаги шахсларнинг 78 нафарини аёллар, 261 нафарини ёшлар ва 7 нафари вояга етмаганларни ташкил қилади.

Уларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини аниқлаш ва бартараф қилиш, ўқишга ва ишга жойлашишларига, соғлиғини тиклашга, касби йўқларини касб олишларига кўмаклашиш, темир дафтарга киритилган ва камбағаллиги бўйича рўйхатга олинганларни сердаромад ишларга йўналтириш борасидаги ишларимиз, назоратдаги шахсларнинг жазо муддатларини ўташда чин маънода кўмак вазифасини бажаришга хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг 9 ой давомида Пастдарғом туман ИИБ пробация бўлинмаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, пробация бўлинмасининг меҳнат органлари билан яқин ҳамкорликда ишлаши ташкил этилиб, 173 нафар аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган шахсларнинг меҳнатга мажбуран жалб қилиниши таъминланди. Натижада уларнинг иш ҳақидан белгиланган миқдордаги чегирмалар ушлаб қолиниб давлат ҳисобига ўтказилди.

Пробация хизматининг ички ишлар органлари хуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув бўлинмалари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш органлари билан яқин ҳамкорликдаги ишлаши ташкил этилиб, 173 нафар озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларнинг яшаш жойидан чиқиши чекланди, шунингдек суд томонидан уларнинг зиммасига юклатилган бошқа мажбуриятларнинг ижроси таъминланди.

2023 йилнинг 9 ойи давомида жазо ўташдан бўйин товлаб юрган 21 нафар шахсларнинг ўталмай қолган жазолари оғирроқ жазо турларига, ҳусусан 15 нафари озодликни чеклаш жазосига, 6 нафарининг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Туман Пробация бўлинмаси хисобида турган назорат остидаги шахслар томонидан жорий йилнинг 9 ой мобайнида 3 нафар нозорат оситидаги шахслар томонидан кайта жиноят содир этилган.

Text to speech